Линклар

Янги Зелландияда 65 киши зилзила қурбони бўлди


Крисчерч шаҳри, 22 феврал 2011 йил

Крисчерч шаҳри, 22 феврал 2011 йил

Янги Зелландия жанубидаги Крисчерч шаҳрида Рихтер ўлчови бўйича 6.3 магнитудали зилзила рўй бергани оқибатида камида 65 киши нобуд бўлди.

Буни Янги Зелландия Бош вазири Жон Кий эълон қилди.

У табиий офат қурбонлари сони кўпайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Хабарларга кўра, 22 феврал куни туш пайтида Янги Зелландиянинг иккинчи йирик шаҳрида ер силкиниши юз бергани оқибатида кўплаб бинолар қулаган.

Кучли зилзила натижасида йўлларда ёриқлар пайдо бўлган. ҳукумат Крисчерчда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Ўтган йилнинг 4 сентябр куни ҳам бу шаҳарда 7,1 балли зилзила содир бўлгани натижасида кўплаб турар-жой биноларига зарар етган эди.
XS
SM
MD
LG