Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:21

Ливия раҳбари халққа кўриниш берди


Қаддафийнинг давлат телевидениеси орқали чиқиши 22 феврал, 2011 йил
Қаддафийнинг давлат телевидениеси орқали чиқиши 22 феврал, 2011 йил
Ливияда ҳукуматга қарши норозиликлар давом этар экан, мамлакат раҳбари Муаммар Қаддафий душанба куни давлат телевидениеси орқали қисқа чиқиш қилди.

30 сониядан ҳам кам сўзлаган Қаддафи Венесуелага қочиб кетмагани, балки Ливия пойтахти Триполида эканини айтди.

- Мен Венесуэлада эмас, балки Триполида эканимни билдирмоқчиман. Адашган итларга тегишли телестанцияларга ишонманг, - дея баёнот берди Қаддафий.

Айни пайтда БМТдаги Ливия элчиси ўринбосари Иброҳим Даббаший Муаммар Қаддафийни истеъфога чиқишга чақираётган давлат аъзолари сафига қўшилди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Хавфсизлик кенгашининг 22 феврал куни бўладиган йиғилишида Ливия масаласи муҳокама этилишини айтди.

Полковник Муаммар Қаддафий Ливияни 40 йилдан ортиқ вақтдан буён бошқариб келмоқда.
XS
SM
MD
LG