Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:33

Эронда мухолифат лидерининг ўғли ҳибсга олинди


Эрон мухолифати Интернет сайти мухолифат раҳбарларидан бири Меҳди Каррубийнинг ўғли ҳибсга олинганини хабар қилди.

Али Каррубий рафиқаси Мафисе Панаҳи билан бирга 21 феврал куни ҳибсга олинган.

Панаҳи кейинроқ қўйиб юборилган. Каррубий ва мухолифатнинг бошқа бир етакчиси Мир Ҳусайн Мусавий эронликларни Тунис ва Миср халқларини қўллаб 14 феврал куни намойишга чиқишга чақирганидан бери уй қамоғида сақланмоқда.

Эрон мухолифати 14 феврал куни уюштирган намойишда камида икки киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG