Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:40

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ишдан олинди


Ўзбекистон милицияси дунëдаги энг коррупциялашганлар бешлигида
Ўзбекистон милицияси дунëдаги энг коррупциялашганлар бешлигида

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Қобул Нақибов 21 феврал куни эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. ИИБ бошлиғи ёрдамчисининг Озодлик радиосига айтишича, ҳозирда Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасини Ибрагимов Аброр Алимович бажармоқда.


Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Қобул Нақибов 21 феврал куни эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. ИИБ бошлиғи ёрдамчисининг Озодлик радиосига айтишича, ҳозирда Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасини Ибрагимов Аброр Алимович бажармоқда.

Ички ишлар вазирлиги вакили Қобул Нақибовга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади.

Унга кўра, ҳозирда Тошкентнинг собиқ бош милиционери ишдан олиниб, расман таътилига чиқарилган.

Коррупция иддаолари


Нақибовнинг ишдан олинишини ўз фаолияти давомида унга дуч келган инсон ҳуқуқлари фаоллари олқишламоқда. 2006 йил ноябр ойида таниқли ҳуқуқ химоячиси Елена Урлаева полковник Нақибов кирдикорларини тергов қилишни сўраб, Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ҳамда Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубовга хат билан мурожаат қилган.

Ўз хатида Урлаева Нақибовнинг Учтепа тумани ҳокими вазифасини эгаллаб турган пайтда катта миқдорда давлат пулини ўзлаштиргани ва шу тариқа шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимини 400 минг АҚШ долларига сотиб олгани ҳақидаги маълумотларни текширишни сўраган.
Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева Нақибов томонидан калтакланган.
1998 йилда Тошкентнинг Мирзо-Улуғбек райони ички ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасини эгаллаган Нақибов билан ўзининг дастлабки тўқнашувини Урлаева жуда яхши эслайди.

- 98 йил эсимда. Ўшанда Нақибов шахсан менга ва акамга ташланиб, бизни буға бошлади. У бизнинг қўлларимизни қайириб, камерасига тиқиб қўйди. Аслида, биз Мирзо-Улуғбек ИИБсига Нақибов қўлида ишлаган Болтабоев Мақсуднинг безориларча ҳатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиб келган эдик,- дея эслайди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Унинг қизил галстугини эсдан чиқармайман


Нақибов билан учрашувимни бир умр эсимдан чиқмайман, дейди мухолифатдаги “Озод деҳқонлар” партиясининг етакчиси Нигора Ҳидоятова.

2004 йилда маҳаллий ҳокимлик идораларидан норози бир гуруҳ чолу-кампирлар Нигора Ҳидоятовани хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати мажлисига чақиришади. Мажлисга Учтепа ҳокими Нақибов ҳам ташриф буюради.

Н.Ҳидоятова: Нақибов менда жирканч таассурот қолдирди.
- У менда жирканч таассурот қолдирди. Мен орқа қаторда ўтириб, Нақибовнинг гапларини эшитиб турдим. Шу пайтгача ҳукумат вакилларидан ҳеч кимни кўрган эмас эдим. Эгнида қимматбаҳо костюм ва бўйнида қип-қизил галстук... Бир маҳал у: “Биласизми, ҳозир қийин даврда - ўтиш даврида яшаяпмиз”, деб гапирииб қолди. Мен эса ҳазил қилиб, “Бу дунёдан нариги дунёга ўтиш давридами?”, деб луқма ташладим. Ҳазилимдан қутириб кетган Нақибов: “Милиция, бу хотинни олиб чиқинглар!”, деб бақира кетди ва мени мажлисдан четлаштирди,- дея эслайди Нигора Ҳидова.

Елена Урлаевага кўра, Нақибов Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасига бошлиқ бўлиб келганида у ерда қийноқлар қўллаш амалиёти кучайган. Унинг бош прокурор ва ички ишлар вазирига ёзган хатида айтилишича, Нақибов ҳатто ўз оила аъзоларига нисбатан ҳам зўравонлик қилган.

“2004 йилда Нақибов, болаларини боқа олмасдан ундан пул сўраб келган хотинларидан бирини Учтепа туман милиция ҳибсхонасига қамашни буюрган” деб ёзади Урлаева.

Нақибов Мирзиеёвнинг одами эдими?


Uzmetronom мустақил интернет нашрининг ёзишича, полковник Нақибовнинг ишдан олинишига унинг Ички ишлар вазири Баходир Матлюбов билан муносабатларидаги келишмовчиликлар сабаб бўлган.

Uzmetronom бош муҳаррири Сергей Ежковнинг ўз манбаъларига таяниб айтишича, Нақибовнинг ишдан олиниши айни пайтда Тошкентда олиб борилаётган “шаҳарни тозалаш” кампаниясининг бир қисмидир.

16 феврал куни Тошкент шаҳар ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев ўз лавозимидан бўшатилган эди. Хабарларга кўра, Тўхтаев билан бирга шаҳар маъмуриятининг яна 16 мулозими ишдан ҳайдалган, Тўхтаевнинг ўзига нисбатан эса жиноий иш очилган.
Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёв.
Мустақил манбаларга кўра, мазкур жараёнларга шаҳарга "ўз одамларини" жойлаштиришга ҳаракат қилаётган Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев бош-қош бўлмоқда.

Лекин айни пайтда, Ўзбекистон "Эрк" мухолифат партияси етакчиси Муҳаммад Солиҳ яқинда эълон қилган мақолаларидан бирида Тошкент ИББсининг собиқ бошлиғи Нақибовни "Шавкат Мирзиёев командасининг муҳим вакили" дея атаган эди. "Эрк" етакчисига кўра, Нақибовни ишдан олиш уринишлари ўтган йилдан бери давом этиб келган, лекин Мирзиёев командасининг бошқа бир вакили Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Шухрат Ғуломов аралашуви билан у ўз лавозимида қолган эди.

Лавозимдан четлаштирилаётган одамларнинг Шавкат Мирзиёвга яқин одамлар бўлгани рост бўлса, мазкур жараёнлар Бош вазир мавқеини заифлаштиришга қаратилганини ҳам тахмин қилиш мумкин.
XS
SM
MD
LG