Линклар

БМТ Ливиядаги зўравонликлар юзасидан халқаро текширув ўтказишга чақирди


Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссари Нави Пиллей

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссари Нави Пиллей

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссари Нави Пиллей хоним Ливия ҳукумати томонидан намойишчиларга қарши куч қўлланилгани борасида халқаро текширув ўтказишга чақирди.

Айни пайтда БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича агентлиги Ливияга қўшни бўлган давлатларни ливиялик қочқинларни қабул қилишга чақирди.

Гувоҳлар ва мухолифат гуруҳлари вакилларига кўра, Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга тарафдор кучлар мамлакат пойтахти Триполи, Бенғози ва бошқа шаҳарларда юзлаб одамни ўлдирган.

Гувоҳларнинг айтишларича, пойтахт Триполининг айрим кўчаларида мурдалар ётибди.

Ливия давлат телевидениеси одамлар қирғин қилингани ҳақидаги хабарларни “ёлғон ва миш-миш” дея атади.
XS
SM
MD
LG