Линклар

Перу Ливия билан дипломатик алоқаларни узди


Перу Ливия билан дипломатик алоқаларни узгани ҳақида Перу президенти Алан Гарсиа Перес маълум қилди.

Жаноб Перес Ливия билан алоқалар бу давлатда халққа нисбатан зўравонлик тўхтатилсагина, қайта тикланиши мумкинлигини айтди.

Аввалроқ Араб лигаси раҳбари Амр Муса Ливия расмий делегацияси, токи бу мамлакат ҳукумати халқаро ҳамжамият талабларига қулоқ солмас экан, Лига ишида қатнаша олмаслиги ҳақида огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG