Линклар

logo-print
Италия бош вазири Силвио Берлускони сешанба куни Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий билан телефонда мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида Берлускони полковник Қаддафийни Ливияда фуқаролар уруши олдини олишга чақирган.

Аввалроқ Халқаро амнистия ташкилоти Берлусконидан Ливияда қон тўкилишларни тўхтатиш учун Қаддафий билан эски алоқаларини ишга солишни сўраган эди.

Рейтер агентлигига кўра, Италия бош вазири билан мулоқотда Қаддафий мамлакатдаги вазиятни "аъло" деб атаган.

Айни пайтда Италия Ливиядан қочқинлар оқими кучайишига шай бўлиб турибди.

Италиялик мутахассисларга кўра, улар сони 300 мингдан ортиши мумкин.
XS
SM
MD
LG