Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:54

Ливиядаги нобарқарорлик боис нефт нархи ошди


Ливиядаги нобарқарорлик боис жаҳон бозорида нефт нархи қарийб саккиз фоизга қимматлаган.

Сешанба куни Ню Йорк биржасида бир баррел нефт нархи 93.57 долларга етган.

Бу нарх олдинги кундагига қараганда 8,5 фоизга кўпдир.

Лондон биржасида эса нефт нархи 100 доллардан ошиб кетди.

Нархлардаги бу кўтарилиш нефтга бой Ливиядаги бўҳрон билан боғлиқ.

Жаҳон бозорига чиқариладиган нефтнинг икки фоизи Ливия ҳиссасига тўғри келади.
XS
SM
MD
LG