Линклар

Янги Зелландиянинг Крайсчарч шаҳрида кеча рўй берган зилзила қурбонлари сони 75 нафарга етган. Юзлаб одам яраланган. Уч юзга яқин одам уй вайроналари остида қолиб қолган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Крайсчарч шаҳри ҳокими Боб Паркер билдирди.

Айни дамда вайроналар остида қолиб қолган одамларни қутқариш давом этмоқда.

6.3 балл куч билан содир бўлган сешанба кунги зилзила ортидан Крайсчарч шаҳрида фавқулодда холат жорий қилинди.

Янги Зелландия бош вазири Жон Кей рўй берган офатни мамлакат тарихидаги "энг қора кун", деб атади.
XS
SM
MD
LG