Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:46

Грецияда оммавий иш ташлаш кутилмоқда


Бугун Грецияда жорий йилдаги илк оммавий иш ташлаш бўлиб ўтади.

Шу боис мамлакатда барча авиа рейсларнинг тўхтатилиши, савдо дўконларининг ёпилиши ва бошқа хизмат кўрсатиш шоҳобчалари фаолиятларининг ҳам тўхташи кутилмоқда.

Грециядаги касаба уюшмалари ҳукуматнинг мамлакатни инқироздан сақлаш мақсадида жорий қилган қаътий чораларига норозилик сифатида иш ташламоқдалар.

Ўтган йили Греция ҳукумати Европа Итифоқи ва Халқаро валюта жамғармасининг 110 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пулини олиш эвазига маошлар ва нафақаларни қисқартириб, солиқларни оширган эди.

2010 йилда ҳам Грецияда ўнлаб иш ташлашлар ва бошқа турдаги норозилик акциялари ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG