Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:24

Қаддафий таслим бўлмаслигини билдирди


Ливия етакчиси Муаммар Қаддафий истеъфога кетмаслиги ва охиригача курашишини айтиб, ўз тарафдорларини кўчага чиқишга ва унга қарши бўлганларни мавҳ этишга чақирди.

Телевидение орқали мурожаатида Қаддафий ўзини "инқилоб етакчиси" дер экан, намойишлар “хоинлар ва каламушлар” томонидан уюштирилганини айтиб, "мамлакатнинг бирлиги билан ўйнашаётганлар" қатл қилинишларидан огоҳлантирди.

Қаддафийнинг яқин сафдошларидан бири, Ливия Ички ишлар вазири Абдул Фаттоҳ Юнус сешанба куни истеъфо бериб, мамлакат армиясини ҳам инқилобчилар томонига ўтишга чорлади.

Франс Пресс агентлиги хабарига кўра, намойишлар пайти ҳалок бўлганлар сони 300дан ошган.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Ливияда намойишчиларга куч қўлланилганини кескин қоралади.

Ливиянинг БМТдаги ваколатхонаси раҳбари муовини Иброҳим Даббаший ливияликларни қатлиомдан ҳимоялаш зарурлигини айтиб, БМТни Ливия ҳаво худудини учиш таъқиқланган ҳудуд, деб эълон қилишга чақирди.

Ҳозирга қадар Ливиянинг АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Бангладеш ва Индонезиядаги элчилари Қаддафий режимига норозилик билдириб, лавозимларини тарк этди.
XS
SM
MD
LG