Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:58

Ўзбекистон Туркманистонга эркин савдо режимини ўрнатишни таклиф қилди


22 феврал куни Тошкентда ўтказилган савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон қўшма комиссиясининг йиғилишида, Ўзбекистон томони Туркманистонга эркин савдо режимини ўрнатиш таклифини билдирди.

Uzdaily.uz интернет нашри хабарига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев савдо ваколатхонаси ташкил қилиш таклифини ҳам ўртага ташлаган.

Элёр Ғаниев Ўзбекистон корхоналари Туркманистонга, жумладан қишлоқ ҳўжалик техникалари, енгил ва юк машиналари қурилиш моллари ва бошқа турдаги олий сифатли маҳсулотларни етказиб беришга тайёрлигини айтган.

ЎзА ахборот агентлигига кўра, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳудудлари орқали ташиб ўтилаётган экспорт-импорт юклар ҳажми 2,5 миллион тоннага етган.

2010 йили икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 195,5 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
XS
SM
MD
LG