Линклар

Сенегал Эрон билан дипламотик муносабатларни тўхтатди


Ғарбий Африкадаги Сенегал давлати Эрон билан дипломатик алоқаларини узгани ҳақида эълон қилди.

Сенегал Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ҳукуматини айирмачи гуруҳларга қурол етказиб берганликда айблади.

Якшанба куни Сенегалда исёнчи-сепаратистларнинг ҳужуми натижасида уч нафар ҳарбий ҳалок бўлган эди.

Ройтерс ахборот агентлигига кўра, ўтган йилнинг декабр ойида Сенегал ҳукумати Нигерияда Эрон томонидан жангариларга жўнатилган қурол-яроғ қўлга олинганини айтиб, ўз элчисини Эрондан чақиртириб олган эди.

Сенегалга қўшни Гамбия давлати ҳам Эронни қўзғолончиларга қурол етказиб берганликда айблаб, дипломатик алоқаларини узган.
XS
SM
MD
LG