Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:27

Россияда ушланган ўзбек қочқини Дилмурод Салимов озод қилинди


19 феврал куни Москва вилоятининг Видное шаҳарчасида Ўзбекистон талаби билан ҳибсга олинган ўзбек қочқини Дилмурод Салимов озод қилинди.

Бу ҳақда Озодликка Инсон ҳуқуқлари институтининг “Бошпана ҳуқуқи” лойиҳаси раҳбари Елена Рябинина хабар қилди.

- Видное шаҳар прокуратураси Дилмурод Салимовнинг ҳибсда ушлаб турилиши учун Ўзбекистон зарур ҳужжатларни жўнатмагани боис у озод қилинди. Ўзбекистон томони Дилмуроднинг диний экстремист экани ҳақидаги ҳужжатларни 48 соат ичида тақдим қила олмади ва унинг ҳибсда ушлаб туриш учун бирор асос топилмаган. Бу каби ҳолат Россияда илк бор кузатилаяпти,- дейди Елена Рябинина.

Тошкентлик 44 ёшли Дилмурод Салимов Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 216-моддаси бўйича “ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш ёки уларнинг фаолиятини тиклаш, шунингдек бундай бирлашмалар ёки ташкилотлар фаолиятида фаол қатнашиш”да айбланмоқда ва Юнусобод ИИБси томонидан халқаро қидирувга эълон қилинган.

Дилмурод Салимов Ўзбекистонда диний айбловлар билан таъқибга учраб, 2009 йилда мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG