Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:11

Ўзбек божхоначилари Инжилнинг 15000 нусхасини ушлашди


Ўзбекистон Библия жамияти ҳисобчиси Наталья Питиримова Россиядан импорт қилинган Инжилнинг 15000 нусхаси учун жаримага тортилди.

Дин эркинлиги масалалари билан шуғулланувчи Норвегиядаги Форум 18 ташкилоти вакили Феликс Корлининг Озодликка айтишича, бу китоблар Ўзбекистонга ноқонуний равишда келтирилган деб топилган.

- Ўзбекистон Библия жамиятининг Россиядан олиб келган ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидаги Инжил нусхалари Тошкент божхонасида сақланмоқда. Ҳукумат бу китобларни Библия жамияти ўз ҳисобидан Россияга қайтариб юборишни талаб қилаяпти. Бу китоблар 2008 ва 2010 йиллар давомида ушланган эди,- деди Феликс Корли.
XS
SM
MD
LG