Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:34

Грецияда намойишчилар билан полиция тўқнашди


Бугун Грецияда ўтаётган оммавий намойишлар пайтида, праламент биноси олдида норозилар билан полиция ўртасида тўқнашув юзага келди.

Намойишчилар полициячиларга қарата ёнилғи солинган бутилка ва тошлар отишди. Полиция эса бунга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

30 минг киши иштирок этаётган иш ташлаш акцияси натижасида Афинада юздан ортиқ халқаро авиа рейслар тўхтатилган, денгиз ва темир йўл хизматлари ишдан чиққан.

Грециядаги касаба уюшмалари ҳукуматнинг мамлакатни инқироздан сақлаш мақсадида жорий қилган қаътий чораларига норозилик сифатида ўтказилаётган айни акция жорий йилдаги илк норозилий намойиши ҳисобланади.

Ўтган йили Греция ҳукумати Европа Итифоқи ва Халқаро валюта жамғармасининг 110 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пулини олиш эвазига маошлар ва нафақаларни қисқартириб, солиқларни оширган эди.

2010 йилда ҳам Грецияда ўнлаб иш ташлашлар ва бошқа турдаги норозилик акциялари ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG