Линклар

"Мирзақматов "ЎшТВ"ни қурол билан тортиб олди!"

  • Сарвар Усмон

Июн воқеаларидан кейин "ЎшТВ" акцияларининг 51 фоизи Мирзақматовнинг жиянига ўтган эди. Аслида эса "Ўш ТВ" Мирзақматовнинг мулкига айланган.

Июн воқеаларидан кейин "ЎшТВ" акцияларининг 51 фоизи Мирзақматовнинг жиянига ўтган эди. Аслида эса "Ўш ТВ" Мирзақматовнинг мулкига айланган.

2010 йил, 9 июлда Қирғиз республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Ўш вилоят бошқармасига чақиртирилганидан икки кун ўтиб шаҳарни тарк этган ва ўшандан бери қаердалиги номаълум қолаётган Халил Худойбердиев Озодликка 23 февраль куни қўнғироқ қилди.


"Аляскада бўлсанг ҳам қўлим етади сенга!"


"ЎшТВ" телекомпанияси эгаси Халил Худойбердиевнинг айтишича, бу таҳдидни унга Ўш шаҳри мэри Мелис Мирзақматов яқинда телефон орқали қилган.

Худойбердиев мухбиримизга ўзига қарашли телекомпанияни шаҳар ҳокими қандай қилиб тортиб олгани тўғрисида батафсил айтиб берди.

Нафақат Ўшдаги, балки минтақадаги биринчи хусусий телестанциялардан бири бўлган "ЎшТВ"нинг эгаси Халил Худойбердиев билан қарийб бир ярим соат гаплашдик.

Гапни, албатта, сўнгги мулоқотимиз – Худойбердиев 9 июл куни хавфсизлик хизмати биносидан чиққанидан сўнг ўтказилган савол-жавоб пайтида, вазиятдан келиб чиқиб, у айтолмаган гаплардан бошладик.

Бир ярим соатлик суҳбат давомида кўп масалалар, хусусан, қирғиз расмийлари ЎшТВга қўйиб келаётган айбловлар масаласи ҳам тилга олинди.

Ўрни келганида суҳбатнинг ўша бошқа жиҳатларини ҳам эшиттиришга қўямиз.

Ҳозир эса, "ЎшТВ"ни шаҳар ҳокими қандай тортиб олгани тўғрисидаги Худойбердиевнинг айтганларини эшитинг.

Июн воқеаларидан сўнг, ўша ойнинг учинчи ўн кунлигида Худойбердиев Бишкекка даволанишга кетади.

- Мен Бишкекда ëтдим. Икки кунми бўлган эди. Звонок бўлиб қолди. Дилмурод телефон қилди келмасангиз бўлмайди деб. Кейин Хайруллага телефон қилсам, “Мэр мне передал что я твоего отца хоть где откопаю и посажу” деб Хайруллани қўрқитибди. Менга яна телефон қилишди кимлардир, ўша ўшликлар что собирается на твоего сина заведить дело, его посадить, шантаж икки томондан кетаяпти.

Озодлик: Хайрулла сизнинг ўғлингиз ва бирга ЎшТВда ишлайди.

- Ҳа, бирга ишлайди. Шу билан мен главврачга кириб “Шунақа иш бўлаяпти экан. Мен Ўшга бормасам бўлмайди” дедим. “Бўпти” деб жавоб берди. Мен тезда кийиндим ва аэропортга келиб Ўшга келдим. Ўшга келишимга менга телефон қилишиб “Сизни мэр соат 19.00га ўз уйига чақираяпти” дейишди.

Озодлик: Бу қайси числода бўлаяпти?

- Биринчими, иккинчими июлларда. Ëки 29-30-июндами.

Озодлик: Демак, июн ойининг охири ва июл ойининг бошида шаҳар мэри Мэлис Мирзақматов кеч соат 19.00га уйига таклиф қилди.

- Ҳа. Мен ўғлим Хайрулла билан бордим. Фрунзейский бозордан ўтганингиздан кейин чап қўлда Шоҳруҳ ресторани бор. Борсак, автомат билан қуролланган болалар кутиб олди гражданский формада. Кирдик. Кейин мен мэрга “Бу қанақа иш? Менинг ўғлимни шантаж қилаяпсиз экан. Меня хотите посадить. Его хотите посадить. Чë это такой? Вот я перед вами” дедим.

Озодлик: Мана кирдинглар. Сиз эътирозларингизни билдиришни бошлагунча нимага чақирганини айтдими? Умуман илгари ҳам борганмисиз унинг уйига?

- Биринчи марта боришим.

Озодлик: Мана кирдингиз. У нимага чақиргани тўғрисида нима деди?

- Кириб “Мана бунақа гап бўлаяпти экан. Мени қамамоқчи экансиз, ўғлимни қамамоқчи экансиз. Нима гап бу? Мана мен келдим. Биздан нима керак сизларга? Мана менинг қўлим. Наручникингиз бўлса, ҳозир илинг” дедим. “Йўқ, ака. Биз шунақа телекомпанияни ишга солмоқчимиз” деди. “Бунинг учун нима қилиш керак?” десам, “Сиз менга 51 фоизини ўтказиб беришингиз керак” деди.

Озодлик: Мирзақматов айтаяпти.

- Ҳа. Шунақа деди. Ўғлим Хайрулла ҳам бор эди. Кейин мен “Мана шуми? Мана шу билан биз қутуламизми? Олинг оладиганингизни. Шу билан бизни ўз ҳолимизга қўясизларми? Менинг оилам тек бўладими? Мен ўзим тинч бўламанми”” десам, “Бўлади” деди. “Бўпти, эртага, мана менинг помошнигим бор. Шу билан нотариусга борасизлар, юстицияга борасизлар”. У ерда автоматчиклари турибди.

Озодлик: Гап 51 фоизни Мирзақматовнинг сотиб олиши ҳақида кетаяптими ëки текинга олиши ҳақида кетаяптими?

- Мен ҳозир сизга давомини айтаман. Шу эртага нотариусга борасизлар, бошқа бўлади, ҳа бўпти. У киши “Мана мен 51 фоизини олгандан кейин бошқа ерга кўчирамиз. Мен сизни олиб бориб кўрсатаман. Юринг битта зўр здание бор”. Бўпти деб бордик. Шолк комбинат олдидаги Таатанга бордик, дейди Халил Худойбердиев.

Ўш ипак комбинати олдидаги "Таатан" савдо комплекси Мэлис Мирзақматовга тегишли эканлигини ҳар бир ўшликдан эшитиш мумкин.

- У ерда бир зданиесини кўрсатди. Бир чеккага келиб мен “Мен телекомпанияни йўқ ердан яратдим. 20 йилдан бери бутун оилам меҳнат қилади. Ўша ерда 30 одам ишлайди. Ўшаларнинг ҳаммасига бош бўлиб йўқ ердан яратилган нарса. Бу пул туради. Аввал гаплашайлик пули қанақа бўлади, қанча бўлади” дедим. Кейин икковимиз хомчўт қилиб ҳисобласак, бир ярим миллион долларга чиқди. Чиққандан кейин у рози бўлди. “Лекин ҳозирги сизнинг положениенгизга қараганимда, 400 мингга баҳолаймиз” деди.

Озодлик: “Телекомопаниянинг умумий қийматини 400 минг долларга баҳолаймиз” деди.

- Баҳолайман деди. Иложимиз йўқ, бу ëқда автоматчиклари турибди. Нима дейишни ҳам билмаймиз. Мажбур бўласиз. “Бўпти, хўп. Давайте денги” десам, “У меня таких денег нет” деди. “Қанча берасиз?” десам, ўша ердаги яна битта Мухтор деган ëрдамчисига “Бор олиб чиқ, 20 минг олиб чиқ” деди. У ҳам “у ерда йўқ экан, бу ерда йўқ экан”, “бор фалонча ердан олиб кел” деди. Олиб келди. 20 минг доллар қўлимга бериб “Мана пули. Қолганини сайловдан кейин оласиз” деди. Сайлов биласиз 11 октябрда.

Озодлик: Қаранг Халил ака. 400 мингга ўзича баҳолаган бўлса, 51 фоизини олмоқчи бўлаëтган бўлса, 51 фоизи боринг 200 минг бўлади, шуни бермоқчими?

- Дальше слушай.

Озодлик: Хўп.

- Ундан кейин “Ҳозир мен команда бераман. Мэриядан сизга қоғоз келади телекомапания ишини бошлаш ҳақида. Илтимос ишни юргизиб беринг” деди. Уже турибдида, 10-11-июндан бери ишламаяпти. “Қоғоз берамиз. Сëмкалар қилинглар. Вешаниени бошланглар” деди.

Озодлик: Сиз 20 минг долларни олиб чўнтагингизга солдингизми?

- Ўша ëққа сизни ташлаб қўяй, сиз нима бўлардингиз?

Озодлик: Олишга мажбур бўлдингиз.

- Ҳа, мажбур бўлганман. Шу билан эртасига нотариалний оформление дегандай бўлди. Ëзди ҳаммасини. У киши “Бўлди, сизларга ҳеч қанақа претензия бўлмайди. Суд, прокуратура, ҳеч қанақа жиноий иш йўқ” деди.

Озодлик: 51 фоиз нотариусда кимнинг номига расмийлаштирилди?

- Мен сизга унинг копиясини жўнатиб юбораман.

Озодлик: Битта фамилия айтиб қўйсангиз бўлди. Мирзақматовнинг номигами ëки бошқасининг номигами?

- Қўшбоев деган кишининг номига.

Озодлик: Кейин нима бўлди?

- Эртасига оформлят қилинди. Шу билан мэриядан қоғоз келди ишни бошланглар, освешат қилинглар деб. Болаларнинг ҳаммаси ҳар ëқда. Шаҳарнинг у чеккасида, бу чеккасида, кетиб қолганлар ҳам бор. Қонли воқеалардан 20 кун ўтиб кетди. Уйлари яқин, кела оладиган болаларни телефонда чақирдик. Бу орада ўғлимнинг биттаси инженерлик қилиб турди, биттаси операторлик қилиб турди. Шу билан ишни бошладик. Кунига 2 соатдан эфир берадиган бўлдик. Айтайлик 5дан 7гача, 5дан 8гача. Шунақа қилиб уч-тўрт кунда ишни бошлаб қўйганимиздан кейин ўша сиз айтган 9 июл куни келди, дейди Халил Худойбердиев.

9 июл куни эрталаб Худойбердиев касалхонага борганида унга бир тўда қирғиз йигитлар ҳужум қилган, ўша куни "ЎшТВ"да тинтув ўтказилган, кейин Халил Худойбердиев Миллий хавфсизлик хизмати вилоят бошқармасига олиб борилган эди.

Бошқармага олиб борганлар уни сўроқ қилишга улгурмаган.

Бишкекдан қандайдир юқори лавозимли амалдор келиб қолгани учун Худойбердиевни бошқармага олиб келган икки зобит унга кўчага чиқиб туринг, деган. Кўчада у "ЎшТВ" бош муҳаррири Шавкат Умаровни кўради. Маълум бўлишича, у ҳам СНБга чақиртирилган экан.

- Шавкатбек билан турганимизда мен бизни олиб келган болаларга телефон қилдим. Биттасининг оти Тинибек Бариев, биттасининг оти Замир бўлса керак. Замир старший бўлса керак. Шу болага мен телефон қилдим. “Комендантский час келаяпти. Биз кетишимиз керак” десам, “Бўпти, сизлар кетаверинглар. Эртага чақирамиз” деди. Кейин Шавкатбек бу ëққа кетди, мен адирга чиқиб кетдим. Кечқурун бизга хабар келди. “Сизнинг ушланганингиз, бандитларнинг ҳужуми касалхонадаги, ҳаммаси режалаштирилган экан. Сизни йўқ қилиш учун қилинган экан”. Уже мэр билан гаплашган экан кимдир. Мэр “Мен уже сотиб олдим компанияни. Компания меники” дебди.

Озодлик: Бу хабарни етказган одам сиз ишонадиган одам.

- Ҳа. У одам “Тезда шаҳардан кетмасанглар бўлмайди” деди.

Озодлик: Хабар берган одам ўзбек одамми қирғиз одамми?

- Қирғиз одам. “Кетмасанглар бўлмайди. Агар бир ерга бориб жон сақламасанглар, эртага ëки индинга ëмон бўлади” деди. Мажбур бўлдик. Ундоқ, бундоқ йўллар билан Бишкекда бир ой турдик. Бишкекда бир марта кўчага чиқиб қўйган эдим, уже орқамдан одам тушганлигини билиб қолдим. Ўшдан жўнатишибди топасан деб. Уни ҳам билиб қолдик. Кейин мажбур бўлдик Россияга кетишга. Россиядан кейин келдик. Бизни Новосибирскда, Екатеринбургда, Москвада, Қозонда излашибди. Хабар етиб турди. “Фалончалар келди. Қаерда улар деб сизларни суриштираяпти”. Кейин исмларидан билсак, улар бизларнинг қариндош ҳам эмас, таниш ҳам эмас. Умуман ëт одамлар. Ўшанда биз бизнинг орқамиздан излашаëтганини тушундик. Ўшанда мажбур бўлдик тезда кетиб қолишга.

Озодлик: Бишкекда ва Россиянинг бир қанча шаҳарларида сизни излаганлар кимнинг буюртмасини бажарган бўлиши мумкин?

- Улар айтгани йўқ кимнинг буюртмасини бажараëтганини. Мана бунақада. Сиз мени биласиз, я по фактам говорю. То что видил и то что знаю.

Озодлик: Бўлмаса масалани бошқача қўяман. Сизга “Ўшадан чиқиб кетмасанг, сернин ҳаëтинг, оилангнинг ҳаëти хавф остида” деган информацияни айтишди. Ўша информатор хавф кимдан эканлигини айтганми?

- Ҳа, Мэлис Мирзақматовдан.

Озодлик: Демак, Мэлис Мирзақматовдан сизга шунақа хавф бор экан. Мэлис Мирзақматов сизнинг ҳаëтингизга тажовуз қилишига сиз ишонгансиз-а?

- Ишонганимиз учун қочдикда.

Озодлик: Шу ишониш учун сизда қанақа асослар бор эди?

- Информация бор эди. Кейин кўчада мана криминаллар ушлаяпти. Криминалдан кейин СНБ ушлаяпти. Бир кунда бўлдида иккита воқеа. Ундан олдин ҳам бўлди. Иккита-учта ерда менга угроза бўлди. Ўқ отишди бизга. Бир куннинг ичида криминал бандитлар мени ушлаб олди, кейин мени СНБга олиб кетди. Ана шу иккита факт бир кунда бўлганлиги учун мен ҳам ўйлаб қолдимда. Видимо, нам угрожает очень большая опасность. Подтверждение бўлди. Эртасига биз кетганимиздан бир соат ўтгач, гражданский форма кийган одамлар маҳалламизни босибди. Қўшниларни допрос қилибди. Қўшнилардан объяснителний олибди. “Қани булар? Оиласи билан йўқ. Топиб берасан” дебди. Ундан кейин бир-икки ҳафта тинмасдан қатнашибди. “Қани улар? Келмадими? Қаерда улар?”. Кўп излашибди. Охири бизнинг эски уйимизга боришибди. Қудаларимизнинг уйига кириб уларга дўқ-пўписа қилибди. Қудаларимиз ҳам қочибди. Шунақа ишлар бўлдида, дейди Халил Худойбердиев.

Шу ўринда суҳбатимиз тугади, деб ўйлаган эдим.

Лекин, Халил Худойбердиев яна бир гапни айтди.

- Битта нарсани айтишим керак. Биз озгина ўзимизга келганимиздан кейин мен Мирзақматовга телефон қилдим. Бир-икки телефон қилсам, совешаниедами, бошқами дежурнийга айтиб қўйдим.

Озодлик: Қирғизистондан ташқаридан телефон қилаяпсиз.

- Ҳа.

Озодлик: Қачонги гап?

- Тахминан бир ойча бўлиб қолди. Даже икки ой бўлса керак. Мен телефон қилганда олмаган эди. Кейин ўзи телефон қилиб қолди. Мен энди бошқа ситуациядаманку ҳозир, “Қарзни қачон тўлайсиз? Бир ярим миллиондан 51 фоизини тўланг” десам, “Биз унақа гаплашмаган эдик” деди. “У вақтда бошқа вазият эди, ҳозир бошқа вазият. Мусулмончиликда ҳам бор. Уч марта қарзни сўрамаса, гуноҳ қарз берган одамда қолади. Тўлайсизми, тўламайсизми? Менга одамингиз чиқсин. Мен счëтимни берай. Олдим дедингиз. Ҳозир ҳисоб бўйича бир процентга эга бўлиб телекомпанияни командават қилаяпсиз” дедим. Бу орада гап тортишиб кетиб у киши “Биз сизни Аляскада бўлсангиз ҳам топамиз” деди.

Озодлик: Сизга таҳдид қилдими?

- Ҳа. Орада связ узилиб қолди. Кейин мен беш-олти марта телефон қилиб дежурнийларга айтдим. Ўзи олмади. Шу билан алоқа йўқ. Мана шунақа гаплар, дейди Халил Худойбердиев.

"ЎшТВ"нинг шу кунда Ғарб мамлакатларидан бири берган сиёсий бошпанада яшаётган эгаси Халил Худойбердиев билан суҳбатни тингладингиз.

Суҳбат давомида пайдо бўлган саволларимизни Ўш шаҳар мэри Мэлис Мирзақматовга беришнинг бугун иложи бўлмади.

Айни пайтда шуни ҳам айтиб ўтишимиз керакки, "ЎшТВ"шаҳар мэри тортиб олгани тўғрисидаги гап биринчи марта айтилаётгани йўқ.

17 декабр куни АКИпресс агентлиги тарқатган хабарга таянган ҳолда мана бундай хабар қилган эди.

"Хусусий "ЎшТВ" телекомпанияси шу кунда Ўш шаҳри мэри Мэлис Мирзақматовнинг мулкидир. Июн воқеаларидан кейин телекомпания рейдерлик усули билан эгасидан тортиб олинган. "ЎшТВ" акцияларининг 51 фоизи мэрнинг жиянига ўтган, лекин акциялар Асанбек Абдиқапаров деган шахснинг мулки сифатида қайд этилган".

Қирғизистонда чиқадиган "Лозунг" газетасининг 15 декабр сонидан олинган бу маълумотни АкиПресс агентлигининг қирғиз тилидаги "Баракелде" саҳифаси эълон қилган эди.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG