Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:37

Қаддафий назорати остидаги ҳудуд тораймоқда


Ҳозир Ливиянинг шарқий қисми, жумладан, мамлакатнинг Киренаика вилояти, Тобрук ва Бенғози шаҳарлари аксилҳукумат кучлари назоратига ўтган.

Муаммар Қаддафий назорати остида Ливиянинг тобора кам ҳудуди қолаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Қўзғолончилар тарафига ўтиб кетаётган ҳарбий ҳизматчилар сони ҳам ортмоқда.

Ливияда Муаммар Қаддафийдан кейинги иккинчи шахс деб кўриладиган ички ишлар вазири Абдул Фаттоҳ Юнус ал-Обидий ҳам мухолифат тарафига ўтди ва армияни ҳам халқ томонига ўтишга чақирди.

Кеча Ливия армиясига тегишли қирувчи учқич ҳалокатга учради.

Бенғозини бомбардимон қилиш буйруғини бажаришдан бош тортган учқич экипажи ўзларини катапулта қилди.

Пойтахт Триполи ҳамон Қаддафийга тарафдор кучлар қўлида қолмоқда, шаҳарда ўқ овозлари тинмаяпти.

Ливияда Қаддафийга қарши намойишлар бошланганидан ўн кун ўтиб ҳалок бўлганлар сони 300 дан ортган.

Париждаги Инсон ҳуқуқлари халқаро федерация эса Ливияда камида 640 одам нобуд бўлган, демоқда.

Халқаро ҳамжамият бир овоздан намойишчиларга қарши шафқатсиз куч қўлланганини қораламоқда.
XS
SM
MD
LG