Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:36

Жаҳон бозорида нефт нархи ошди


Ливиядаги нобарқарорлик боис жаҳонда нефт нархи ошиб кетди.

Чоршанба куни Ню Йорк биржасида нефтнинг бир баррели 100 доллардан ошди, бу 2008 йил сентябридан буёнги энг юқори кўрсаткичдир.

Жаҳондаги қатор йирик ширкатлар, жумладан, Испаниянинг Repsol ва Италиянинг ENI ширкатлари Ливия билан ҳамкорликни тўхтатганлар.

Франциянинг Total ширкати ҳам Ливиядан нефт олишни тўхтатиши ҳақида билдирди.

Ливия нефт экспорт қиладиган 12-йирик мамлакат ҳисобланади ва жаҳон бозорига чиқариладиган нефтнинг икки фоизи Ливия ҳиссасига тўғри келади.
XS
SM
MD
LG