Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:47

Лондон маҳкамасининг Ассанж бўйича қарори кутилмоқда


Лондон маҳкамаси бугун WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанжни Швецияга экстрадиция қилиш ёки қилмаслик ҳақида қарор чиқариши кутилмоқда.

Швеция Ассанжни жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноятларда айблаб, қидирувга берган.

Швеция прокуратураси Австралия фуқароси бўлган Ассанжни икки швед аёли шикоятлари асосида сўроқ қилмоқчи.

WikiLeaks асосчиси ўзига қўйилаётган айбловларни "сиёсий", дея атамоқда.

Ассанжнинг адвокатлари, агар у Швецияга экстрадиция қилинса, унинг Қўшма Штатларга жўнатилиш “хавфи бор"лигини айтишмоқда.

Жулиан Ассанж асос солган WikiLeaks саҳифасида яқинда америкалик дипломатларнинг минглаб махфий ёзишмалари жамоатчиликка ошкор қилинганди.
XS
SM
MD
LG