Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:05

Хорижликлар Ливияни шошилинч тарк этмоқда


Ливияни 40 йилдан ортиқ бошқариб келаëтган Муаммар Қаддафий мамлакатни қайта назоратга олиш учун бор имкониятни ишга солаётган бир пайтда хорижликлар Ливияни тарк этишда давом этмоқда.

Ҳозир Ливиянинг шарқий қисми, жумладан, Бенғози ва Табрук шаҳарларини ҳукуматга қарши бўлган исёнчилар назорат қилмоқда.

Ўз навбатида Қаддафий тарафдорлари пойтахт Триполи ва мамлакатнинг ғарбий минтақаларини назоратга олиш учун жанг олиб бормоқда.

Томонлар ўртасидаги тўқнашувларда юзлаб одам ўлгани айтилмоқда.

Айни пайтда хориж давлатлари дунёдаги нефт заҳирасининг тахминан икки фоизи жойлашган Ливиядан ўз фуқароларини эвакуация қилишда давом этмоқда. Туркия Ливиядаги 25 минг фуқаросини мамлакатга қайтармоқда.

Европа Иттифоқи Ливиядаги 10 минг фуқаро ўз мамлакатларига соғ-омон қайтиши учун чоралар кўрилаётганини билдирди.

Россия, Хитой, Ҳиндистон ва АҚШ ҳам минглаб фуқаросини Ливиядан тезроқ олиб чиқиш чораларини кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG