Линклар

logo-print

Германияда ЎИҲ га алоқадорликда гумонланган икки шахс қўлга олинди


ЎИҲ нинг жорий етакчиси Усмон Одил.

ЎИҲ нинг жорий етакчиси Усмон Одил.

Германия прокурорлари Ўзбекистон исломий ҳаракатига алоқадорликда гумонланган икки германиялик ҳибсга олинганини билдирди.

Немис прокурорларига кўра, улардан бири 24 яшар К.Умар (Omer C), иккинчиси 28 яшар К. Тўрғай (Turgay C) сешанба куни қўлга олинган.

Прокуратура идораси чоршанба куни эълон қилган баёнотда 2009 йил сентябрида Ўзбекистон исломий ҳаракатига аъзо бўлгани тахмин қилинаётган Умарнинг террорчилик лагерида тайёргарликдан ўтгани билдирилган.

Ассосиэйтед пресс ахборот агентлигининг билдиришича, Умар 2010 йил сентябр ойида Германияга қайтгунига қадар террор амалиëтларида қатнашган.

Тўрғай эса Афғонистондаги Германия ҳарбийларига ҳужумлар уюштирган Ўзбекистон исломий ҳаракатини молиявий томондан қўллаб-қувватлаганликда гумонланмоқда.

Германия прокуратурасига кўра, Тўрғай Ўзбекистон исломий ҳаракатига 39 минг евро (53,550 АҚШ доллари) миқдорида маблағ ўтказган.

Айни пайтда прокуратура Германия полициясининг яна тўрт нафар айни гуруҳга алоқадорликда гумонланаëтган шахс уйида тинтув ўтказилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG