Линклар

Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячиси устидан чиқарилган ҳукм ўз кучида қолди


Тошкент вилоят суди юрист ва ҳуқуқ ҳимоясичи Ҳабибулло Элмуродовни 14 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида аввалги суд қарорини ўз кучида қолдирди.

2010 йил 20 декабрида Янгийўл туман суди Ҳабибулло Элмуродовни гиёҳвандлик моддаларини сотиш мақсадида уларни сақлаганлик ва бошқа жиноятларда айбдор деб топиб, 14 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Вилоят судидаги нутқида ўзининг айбсиз экани ва ҳеч қандай жиноят содир этмаганини таъкидлаган Элмуродов ўзига қарши очилган жиноий иш соҳталаштирилганини таъкидлаган.

Мустақил Uznews.net сайти хабарига кўра, Ҳабибулло Элмуродов ҳакамларга ҳуқуқ-тартибот органлари, прокуратура ва суднинг бедодлигига қарши Тоштурмада бир ҳафтадан бери очлик эълон қилганини айтган.

Маҳкумнинг шикояти аризаси уч соат давомида кўриб чиқлган, ҳукм эса ўн дақиқада тайёр бўлган.

52 яшар Ҳабибулло Элмуродовнинг адвокатлари Янгийўл шаҳар суди ҳукмини ўз кучида қолдирган Тошкент вилоят судининг қарори юзасидан Ўзбекистон олий судига мурожаат қилишни режаламоқда.
XS
SM
MD
LG