Линклар

logo-print

Қандаҳордаги ҳужумда йигирмадан ортиқ афғонистонлик яраланди


Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида одамлар гавжум бозорда худкуш бомбачи ўзини портлатди. Натижада бир киши нобуд бўлди, йигирмадан ортиғи яраланди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Замарай Башарий худкуш ҳужуми Покистон чегарасига яқин жойлашган Спин Булдак шаҳрида амалга оширилганини маълум қилди.

Сўнгги уч ҳафта давомида Афғонистон бўйлаб амалга оширилган худкуш ҳужумлар оқибатида 100дан ортиқ одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG