Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:03

Эрон ҳарбий кемалари Сурияда тўхтайди


ИРНА ахборот агентлиги шу ҳафта Сувайш каналидан ўтган Эроннинг иккита ҳарбий кемаси Суриянинг Латакия портида тўхташини хабар қилди.

Эронда 1979 йилда амалга оширилган Исломий инқилобдан бери Эрон ҳарбий кемаларининг илк бор Сувайш каналидан сузиб ўтиши Исроил расмийлари хавотирига сабаб бўлди.

Буни “провокация” деб қоралаган Исроил ўз флотини юқори тайёргарлик ҳолатига келтирди.

ИРНА агентлигига кўра, Эрон ҳарбий флоти қўмондони адмирал Ҳабибулло Сайарий Эроннинг ҳарбий кемалари минтақага таҳдид солмаган.

23 феврал куни Дамашққа борган Сайарий кемалар ўқув миссиясини бажараётганини баён қилди.

У Эрон кемалари Ўртаер денгизида қанча муддат қолишини айтмади.
XS
SM
MD
LG