Линклар

logo-print

Россия мудофаа учун 600 миллиард доллар сарфлашни режаламоқда


Россия Мудофаа вазири ўринбосари Владимир Поповкин.

Россия Мудофаа вазири ўринбосари Владимир Поповкин.

Россия Мудофаа вазири ўринбосари Владимир Поповкин ўз мамлакатининг 2020 йилгача олтиюзта янги жанговар учқич, юзта ҳарбий кема ва мингта жанговар вертолёт сотиб олиш учун 600 миллиард доллар сарфлаши ниятларини эълон қилди.

Бу чора Россия қуролли кучларини замон талабларига жавоб берадиган армияга айлантириш бўйича ишлаб чиқилган ҳукумат режасининг бир қисми экани айтилмоқда.

Ўтган ҳафта Россия Молия вазири Алексей Кудрин келаси йилдан бошлаб мамлакат ялпи ички маҳсулотининг бир ярим фоизи армияни замонавийлаштириш, ҳарбий хизматчилар маошини тўлаш ва мамлакат мудофааси билан боғлиқ бошқа сарф-ҳаражатлар учун ажратилишини маълум қилган эди.

Кудринга кўра, ҳозирда Россия ялпи ички маҳсулотининг ярим фоизи ҳарбий ҳаражатлар учун ажратилмоқда.
XS
SM
MD
LG