Линклар

Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийга содиқ қолаётган хавфсизлик кучлари мамлакатнинг учинчи йирик шаҳри Мисратани ўз назоратига олган исёнчиларга ҳужум қилди.

Хабарларга кўра, аэропорт яқинида отишмалар давом этаётганига қарамай, шаҳарни исёнчилар назорат қилмоқда.

Ҳукуматдан норозилар пойтахт Триполидан 120 километр ғарбда жойлашган Зуара шаҳрини ҳам ўз назоратига олган.

Бошқа хабарларга кўра, Қаддафийга содиқ кучлар Завия шаҳрида ҳам исёнчиларга ҳужум уюштирган.

Давлат телевидениеси Муаммар Қаддафий Завия аҳолисига мурожаат қилишини эълон қилди.

Ливияни 40 йилдан ортиқ бошқариб келаётган Муаммар Қаддафийнинг рақиблари мамлакат ғарбидаги катта ҳудудни назорат қилмоқдалар.

Бугун улар Қаддафийни ҳокимиятдан ағдариш учун Триполи шаҳри томон юриш бошлашни ваъда қилдилар.

Айни пайтда Шимолий Африкадаги Ал-Қоида террор тармоғи мусулмонларни Ливия лидери Муаммар Қаддафийга қарши исёнларни қўллаб-қувватлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG