Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:33

Қаерга борсанг бор!


Ўзбекистонликларни ўз уйларидан ҳайдаб чиқариб, уларни бузиш бугунги воқеъликнинг бир қисмига айланган.
Ўзбекистонликларни ўз уйларидан ҳайдаб чиқариб, уларни бузиш бугунги воқеъликнинг бир қисмига айланган.

Уйимни бузишмоқчи

деб ҳасрат қилди Термиздан телефон қилган Собиржон Ëвқочдиев.

- Жойимни ноқонуний деяптида. Жойни бўшат деб келаяпти архитекторлар. “Жойни бўшат. Бузамиз. Ноқонуний берган сенга” дейди. Нима қилишимни ҳам билмай қолдим. 2004 йилда менга Термиз туман якка тартибда уй-жой қуришни мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан ташландиқ жойдан 20 сотих томорқа ажратилди. Бир хонали уй қуриб яшаб келаяпман етти йилдан бери. 2010 йил сентябр ойида мурожаат қилдим мен ҳокимиятга “кадастрдан ўтказиб беринглар, янги уй қураман” деб. Кадастр ноқонуний деб кадастрдан ўтказиб бермади. Яқинда архитекторлар келдида “Бу ерда янги уй-жой қурилади. Бўшатинглар жойни” дейди. “Қаерга борамиз?” десам, “Қаерга борсанг бор” дейди. Менга ҳоким томонодан ҳокимиятнинг 137-сонли қарори билан чиқариб берилган,- дейди термизлик Собир ака.


Биз қуллар эмасмиз қуллар биз эмас

дейди Озодлик радиоси эшиттиришларига муносабат билдириб, Германиядан телефон қилган ўзбекистонлик Илҳомжон.

- Қулчилик масаласида бир фикр нима бўлган эди. Тўғрисини айтсам Ўзбекистондан ëки Марказий Осиëдан бораëтган, мардикор десак тўғрироқ бўлади, ишчиларни менимча қулчиликка жуда ҳам яқинлаштириш яхши эмас. Яна бир гап айтсам майлими? Мана Ўзбекистондан Кореяга кетаëтганлар жуда кўп. Лекин Кореяга кетаëтганлар ҳеч қачон муаммо қилмаяптики, бизларни сотиб юбораяпти ëки биз у ерда пулимизни ололмаяпмиз деган муаммо ҳеч кўринмайди. Лекин Россияга бораëтганлар кўп. Сабаби, Кореяга кетаëтганлар кетишдан олдин олти ой давомида корейс тилини ўрганади. Ҳамма шароитлари, қонун-қоидалари тушунтирилиб, кейин борилади. Россияга тўғридан тўғри, мактабни битириб битирмасдан, кўчадан тўғри боради. Рус тилини умуман билмайди, қонун-қоидаларни билмайди, милиция тўхтатадиган бўлса, муомала қилишни билмайди. Ундан кейин ўша муаммолар юзага келаяпти. Агар ўша борадиган ишчилар рус тилини озгина ўрганиб, қонун-қоидани ўрганиб борса, ҳеч қачон муаммо бўлмайди. Масалан менинг ўзимнинг билган танишим олий ўқув юртини битириб ишлади Ўзбекистонда. Кейин сал муаммолар бўлиб Россияга борди. Оддий қурилиш участкасида икки ой давомида қурилиш прорабининг ëрдачиси бўлиб руслар билан ишлади. Бошида цемент қуйган. Лекин икки ойдан кейин прораб ëрдамчисига айланди. Чунки рус тилини яхши билади, олий маълумотли. Политехника институтида ўқиган. Демоқчиманки, у ерда руслар билан ишлаëтганда “сен қаердан келдинг” деган маъно эмас, “сен нима биласан” деган маъно қўйилади. Шундан олиб қарайдиган бўлсак, кўпчилик яхши ишлаяпти. Анча яхши ишлайдиганлар кўп. Ҳатто қурилишларда бошлиқ даражасига етган ўзбеклар ҳам бор,- дейди Германиядан телефон қилган 28 яшар Илҳомжон.

Прокурорлар бойларга айланиб назоратсиз бизнес қиляпти

дейди узоқ вақт савдо соҳасида ишлаган Озодликни кўп вақтлардан бери эшитиб келаëтган тингловчимиз.

- Тошкентдан ака. Ассалому алайкум. Яхшимисиз? Сизларга минг раҳмат ака. Савдо ходимиман. 25 йилдан бери савдода ишлайман. Сизларга мингдан минг раҳмат дейман. Ҳар доим ҳақиқатни гапирасизлар. Катта-катта бойлар магазинлар, точкалар очиб олган. Ҳамма пул катталар қўлида айланиб юрибди. Шуни гапирмоқчи эдим. Ҳокимлар бор. Баланд-баланд иморатлар солиб ташлаган. Контрол йўқолди ака. Қонун йўқ бизларда. Бойлар учун қонун йўқ бизда. Хоҳласа у ëққа айлантиради қонунни, хоҳласа бу ëққа айлантиради,- дейди савдо соҳасида ишлайдиган суҳбатдошимиз.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG