Линклар

logo-print
Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсати бўйича вакили Кэтрин Эштон ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Брюссалда қўшма баёнот эълон қилди.

Ҳужжатда Ливиядаги намойишлар зўравонлик билан бостирилаётгани кескин қораланган.

Айни пайтда 24 феврал куни Қоҳирада Араб Лигаси Бош котиби Амр Муса билан бирга матбуот анжумани ўтказган Германия Ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле ҳам Ливия ҳукуматининг намойишни зўравонлик билан бостираётганини қоралади.

- Биз диктатор ўз халқини, ёш ливияликларни мана шундай зўравонлик йўли билан жазолаётганини қабул қила олмаймиз. Бу диктаторнинг ёшларга қарши уруши. Биз буни мутлақ очиқчасига қораламймиз,- деди Германия Ташқи ишлар вазири.

Гуидо Вестервелле агар намойишчиларга қарши зўравонликлар тўхтатилмаса, Ливияга қарши санкциялар қўллаш масаласи муҳокамага қўйилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

- Биз биргаликда тинч намойишчилар билан бирдам бўлишимиз ва уларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Бу, агар зўравонликлар тўхтатилмаса, биз санкциялар ва бошқа чоралар кўриш масаласини муҳокама қилишга киришишимизни англатади,- деди Германия Ташқи ишлар вазири.
XS
SM
MD
LG