Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:07

Олмаота суди ўзбеклар устидан чиқарилган ҳукмни кучида қолдирди


Олмаота шаҳар суди тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросига бошпана бермаслик ҳақидаги аввалги суд қарорини ўз кучида қолдирди.

Улар терроризм ва диний экстремизмга алоқадорлик айби билан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қидирилмоқда.

Суд Ойбек Қўлдошев, Қобилжон Қурбонов, Бахриддин Нуриллаев ва Бахтиёр Нуриллаевлар Қозоғистон ҳудудида қола олмаслигини билдирди.

Ҳозир улар қочқинлик мақоми берилишини сўраб мурожаат қилган ўзбекистонлик бошқа 25 шахс билан бирга Олмаота шаҳридаги вақтинчалик сақлаш марказларида сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG