Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:36

Ливия лидери зўравонликлар учун Усама Бин Ладинни айблади


Муаммар Қаддафий Ливиядаги исёнлар учун Ал-Қоида террор тармоғи етакчиси Уссама Бин Ладинни айблади.

Телевиение орқали қилган мурожаатида Қаддафий сўнгги кунлардаги зўравонликлар пайтида ўлганлар яқинларига таъзия изҳор қилди ва уларни “Ливия болалари”, дея атади.

Айни пайтда Қаддафийга содиқ қолаётган хавфсизлик кучлари мамлакатнинг учинчи йирик шаҳри Мисратани ўз назоратига олган исёнчиларга ҳужум қилди.

Хабарларга кўра, аэропорт яқинида отишмалар давом этаётганига қарамай, шаҳарни исёнчилар назорат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG