Линклар

Обама Ливиядаги вазиятни Италия, Франция ва Британия раҳбарлари билан мухокама этди


АҚШ Президенти Барак Обама Ливиядаги вазиятни Италия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари билан телефон орқали муҳокама қилди.

Мулоқот чоғида Ливия ҳукуматига босим ўтказиш имконлари, ҳукуматни жавобгарликка тортиш ва жабр кўрганларга инсонпарварлик ёрдамларини етказиш масалаларни мухокама этилган.

Яқин кунлар ичида БМТ Хавфсизлик кенгаши Ливиядаги аҳвол юзасидан яна фавқулодда йиғин ўтказиши кутилмоқда.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг намойишчиларга куч қўллаганини кескин қоралаган ва Қаддфий фото суратини Европа Кенгаши мажлислар залидан олиб ташлаган эди.
XS
SM
MD
LG