Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:45

Қаддафийнинг Швейцариядаги банк ҳисоблари музлатилади


Швейцария Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга алоқаси бўлиши мумкин бўлган банк ҳисобларни музлатади.

Бу ҳақда Швейцария ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни баёнот берди.

Муаммар Қаддафий давлат телевидениесига берган суҳбатида Ливиядаги исёнлар учун Ал-Қоида етакчиси Усама Бин Ладинни айблаб чиқди.

Аввалроқ Мағрибдаги Ал-Қоида гуруҳи барча мусулмонларни Муаммар Қаддафийга қарши қўзғолонни қўллаб қувватлашга чақирган эди.

Айни пайтда Қаддафийга содиқ қолаётган хавфсизлик кучлари мамлакатнинг учинчи йирик шаҳри Мисратани ўз назоратига олган исёнчиларга ҳужум қилди.

Хабарларга кўра, аэропорт яқинида отишмалар давом этаётганига қарамай, шаҳарни исёнчилар назорат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG