Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:11

Янги Зелландияда зилзила қурбонлари сони 113га етди


Янги Зелландиянинг Крайсчарч шаҳрида рўй берган зилзила қурбонлари сони 113га етди.

Икки юздан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Крайсчарч полицияси вакили Дэйв Клиф бугун маълум қилди.

Унга кўра, вайроналар остида қолган одамларни қутқариш имконлари тобора камайиб бормоқда.

Сўнгги бор чоршанба куни бир одам уй вайроналари остидан қутқариб олинган эди.

Крайсчарчда сешанба куни эрталаб рўй берган зилзила кучи Риҳтер шкаласи бўйича 6.3 баллни ташкил этди.
XS
SM
MD
LG