Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:51

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Ливияни аъзоликдан чиқаришни муҳокама қилади


Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ қолаётган хавфсизлик кучлари ва исёнчилар ўртасида жанглар давом этмоқда.

Айни пайтда БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 25 февралга белгиланган фавқулодда йиғилишида Ливия ҳукуматининг ўз халқига қарши зўравонликлари боис бу мамлакатни Кенгаш аъзолигидан чиқариш масаласи муҳокама қилинади.

Женевадаги учрашувдан олдин АҚШ Ливияни Кенгаш аъзолигидан чиқаришга чақирди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Филип Кроули Ливия ҳукумати исёнларни бостириш учун ўз халқи ҳуқуқларини поймол қилди, дея баён қилди.

- Биз Ливиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарилишини қўллаб-қувватлаймиз. Ливия ҳукумат ўз халқи ҳуқуқларини поймол қилди. Бундай чора кўрилиши Ливия ҳукуматини янада яккалаб қўяди,- деди Давлат департаменти расмийси.

Ливия лидери Муаммар Қаддафий БМТ Хавфсизлик кенгашининг намойишчиларга нисбатан зўравонликларни тўхтатиш ҳақидаги талабини бажармади.

Хавфсизлик Кенгашининг 25 феврал кунги йиғилишида Ливия масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG