Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:46

Қирғизистон ИИВ Алишер Усмонов қидирувга берилганини рад қилди


Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги россиялик тадбиркор Алишер Усмонов маҳаллий мамлкат ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувга берилганига оид ОАВда пайдо бўлган хабарларни расман инкор қилди.

Бу ҳақда АКИ пресс ахборот агентлиги хабар қилди. Ўш вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ҳам ана шу мазмундаги баёнотни эълон қилди.

Ундан олдин “Фарғона.ру” ахборот агентлиги қидирувда бўлган шахслар рўйхатига россиялик тадбиркор ҳақидаги маълумотлар ҳам киритилганини ёзган эди.

Ахборот агентлиги маълумотига кўра, қидирувдаги шахслар рўйхати Ўш вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан тузилган ва унга лақаби “Чёнрый Улуг” бўлган Улуғбек Мусаевнинг гуруҳига аъзо шахслар киритилган.
XS
SM
MD
LG