Линклар

logo-print

Ироқ бўйлаб “Нафрат куни” ўтказилмоқда


Бағдод марказига кетаётган намойишчи аёллар, 25 феврал 2011 йил

Бағдод марказига кетаётган намойишчи аёллар, 25 феврал 2011 йил

Ироқ пойтахти Бағдод ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида “Нафрат куни” номи остида ҳукуматга қарши намойишлар ўтказилмоқда.

Тадбир иштирокчилари ҳукуматдан иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш, ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва коррупцияга барҳам беришни талаб қилмоқда.

Ироқ миллий байроғи ва шиорлар кўтарган юзлаб намойишчи Бағдод марказидаги Таҳрир майдонига йиғилди.

Пойтахтда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Ҳукумат кучлари майдонга олиб борадиган йўлларга жойлаштирилган. Жумхурия кўприги эса бетон деворлар билан тўсиб қўйилган.

Хабарларга кўра, Хавижа, Киркук ва Мосул шаҳарларида намойишчилар билан хавфсизлик кучлари ўртасида содир бўлган тўқнашувларда бир неча одам ўлган ва яраланган.
XS
SM
MD
LG