Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:15

Покистонда НАТО кучларига ёнилғи олиб кетаётган танкерлар портлатилди


Покистонлик жанггарилар Афғонистондаги НАТО кучларига ёқилғи олиб кетаётган танкерларни портлатгани оқибатида тўрт киши нобуд бўлди.

Ҳайбар Пахтунхва вилоятининг Пешовар шаҳри яқинида амалга оширилган ҳужумда 11та танкер ёниб кетди.

Хабарларга кўра, ҳужум пайтида танкер ҳайдовчилари нобуд бўлган.

Афғонистонда толиб жанггариларига қарши уруш олиб бораётган хориж қўшинлари ва Афғонистон ҳукумати кучларининг ҳарбий амалиётларига путур етказиш мақсадида Покистондаги жанггарилар Афғонистонга ёқилғи олиб кетаётган танкерларига тез-тез ҳужум уюштириб туради.
XS
SM
MD
LG