Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:29

ЕХҲТ раиси Қозоғистон ва Қирғизистонга сафар қилади


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотини раиси, Литва Ташқи ишлар вазири Аудрониус Азубалис келаси ҳафта Қозоғистон ва Қирғизистонга сафар қилади.

Ташрифдан мақсад ташкилот олиб бораётган фаолият билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишдан иборат.

28 феврал куни Қозоғистонга бошланадиган икки кунлик ташрифи чоғида Азубалис Қозоғистон расмийлари, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашади.

Қирғизистонга сафари давомида Азубалиснинг ўтган йил июн ойида қонли воқеалар юз берган Ўш шаҳрига ҳам бориши режаланган.

ЕХҲТ раисининг Ўш вилояти ва шаҳри ҳокимлари, шунингдек, маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашиши режаланган.

Азубалис ЕХҲТнинг Ўшдаги идорасини ҳам бориб кўради.
XS
SM
MD
LG