Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:38

Чирчиқ суди ҳуқуқ фаоли даъвосини рад қилди


Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар туманлараро суди халқаро экспедицияда қатнашиш учун хорижга чиқиш визасини ололмаётган ангренлик ҳуқуқ ҳимоячиси, зоолог Дмитрий Тихоновнинг шикоят аризасини кўриб чиқиб унинг талабини қондирмади.

- Бугун биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Аввалгиси каби бу гал ҳам суддаги жавобгар томоннинг вакили иштирок этмади. На вилоят ОВИРидан ва на Ички ишлар вазирлигидан бирорта вакил қатнашмади. Қонун моддасига мувофиқ судья жавобгар томон иштирокисиз шикоятимни кўриб чиқишга қарор қилди. Шундай бўлсада, суд менинг даъво аризамга рад жавоби бериш ҳақида қарор чиқарди,- деди Озодлик билан суҳбатда ҳуқуқ ҳимоячиси.

Чиқиш визасини ололмаётган Дмитрий Тихонов ноябр ойида Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг Кириш, Чиқиш ва фуқароликни қайддан ўтказиш бўлими устидан шикоят қилиб, судга аризаси билан мурожаат қилган эди.

Тихонов ўз адвокати билан 25 феврал кунги суд қарори юзасидан ҳам юқори инстанцияга шикоят аризаси топширганини айтди.
XS
SM
MD
LG