Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:14

"Нон шаҳри" Тошкент нон танқислиги билан юзлашадими?


Ўзбекистонда дон танқислиги хатари жиддий ва ташвишли ҳолатга қараб кетмоқда, дейди кузатувчилар.
Ўзбекистонда дон танқислиги хатари жиддий ва ташвишли ҳолатга қараб кетмоқда, дейди кузатувчилар.

Дунë бўйлаб асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг муттасил ошиб бораëтгани Ўзбекистонда ҳам кузатилмоқда. Мамлакат қишлоқ хўжалиги маъмурий-буйруқбозлик усулида бошқарилаëтган бир пайтда¸ Ўзбекистонда нарх ошиши оқибатларининг хатарли экани айтилмоқда.


"Қурултой"нинг бугунги сонида Тошкентдан сиëсатшунос Жаҳонгир Шосалимов, Ғаллаоролдан нафақаҳўр Набижон ака Жўрабеков ва Норвегиядан Абдулла Абдураззоқов иштирок қилмоқда. Шунингдек эшиттиришимиз давомида Фарғона водийси билан боғланиб, фермер Маҳмуджон ака билан ҳам суҳбатлашдик.

"Қурултой" эшиттиришида бу сафар дунëни хавотирга солаëтган озиқ-овқат бўҳрони Ўзбекистон ҳаëтида қандай оқибатлар касб қилиши мумкин, деган мавзуни муҳокама қилдик.

Қиш тўқсони ўтиб, ерга уруғ қадаладиган кунларга ҳам оз қолмоқда. Кўкламдаги деҳқоннинг ҳаракати бозорлар баракатини таъминлаши Марказий Осиëнинг асрлик манзараси.

Айни пайда¸ Ўзбекистон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларининг тез суръат билан ошгани ҳам кузатилмоқда.

Бунинг баробарида дунëдаги озиқ-овқат нархининг ошиши оқибатида ўнлаб миллион одам очарчилик таҳдидига дуч келиши ҳақида тахмин қилинмоқда.

Қурултой иштирокчиси Жаҳонгир Шосалимовга кўра¸ Ўзбекистонда дон танқислиги хатари жиддий ва ташвишли ҳолатга қараб кетмоқда.

XS
SM
MD
LG