Линклар

БМТ расмийси: Ливияда намойишларни бостириш “таҳликали даражада кучмоқда”


Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссари Ливияда ҳукуматга қарши намойишларни куч билан бостириш “таҳликали даражада кучаяётгани”нидан хавотир билдирди.

Нави Пиллей Женевада бошланган БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгашининг махсус сессиясида Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий режимига қарши намойишларни бостиришда минглаб одам нобуд бўлгани ва яралангани ҳақида хабарлар борлигини қайд этди.

Гувоҳларга кўра, Қаддафийга содиқ қолаётган хавфсизлик кучлари пойтахт Триполида жума куни намойишчилирни ўққа тутгани оқибатида камида икки киши нобуд бўлган.

Айни пайтда НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Ливияда ёмонлашиб бораётган вазиятни муҳокама қилиш учун НАТО элчилари мажлисини чақирди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 25 феврал куни бўладиган фавқулодда йиғинида ҳам Қаддафий режимига қарши чоралар, жумладан, санкциялар қўллаш эҳтимолини муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG