Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:32

Яқин шарқ давлатларида намойишлар давом этмоқда.


25 феврал куни Тунис, Яман, Баҳрайн ва Иорданияда ўнг минглаб фуқаро сиёсий ислоҳотлар ўтказилиши талаби билан намойишлар ўтказди.

Яман пойтахти Сана ва Аден шаҳрида ўн минглаб фуқаро мамлакатни 1978 йилдан бери бошқариб келаётган президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг истеъфосини талаб қилди.

Шу ой Яманда содир бўлган тўқнашувларда 15 киши нобуд бўлди, ўнлаб одам жароҳатланди.

Тунисда намойишчилар Бош вазир Муҳаммад Ғаннучи бошчилигидаги маваққат ҳукуматнинг истеъфога чиқишини талаб қилдилар.

Баҳрайн пойтахти Манамада ҳукмрон режимга қарши намойишлар 12 кундан бери давом этмоқда.

25 феврал куни намойишчилар ўтган ҳафта содир бўлган тўқнашувларда нобуд бўлган етти кишини хотирладилар.

Айни пайтдда Иордания пойтахти Оманда мухолифатнинг минглаб тарафдорлари ҳукуматдан сиёсий эркинликлар берилиши ва ўтган ҳафта саккиз киши қурбон бўлган зўравонликларни қоралаб намойишга чиқдилар.
XS
SM
MD
LG