Линклар

logo-print

«Эзгулик»ка нисбатан жиноий иш қўзғатилди


Эзгулик жамияти ўзларига нисбатан бошланган жиноий ишни ўч олиш, деб хисоблайди.

Эзгулик жамияти ўзларига нисбатан бошланган жиноий ишни ўч олиш, деб хисоблайди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси “Эзгулик” жамиятини туҳмат ва ҳақорат қилганликда айблаб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатди. Марҳум санъаткор Дилнура Қодиржонованинг сирли ўлими ҳақида тарқатган хабар учун айбланаётган “Эзгулик” фаоллари ўзбек милицияси улардан ўч олаётганини айтишмоқда.


Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси “Эзгулик” жамиятини Ўзбекистон жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) ва 140-модда (ҳақорат қилиш) бўйича айблаб, жиноий иш қўзғатди.

“Эзгулик” жамияти тарқатган пресс релизда айтилишича, терговчи Жамшид Турсунов томонидан олиб борилаётган мазкур иш орқали “Эзгулик” Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилнура Қодиржонованинг фожиали ўлими борасидаги баёнот ва релизлари орқали нотўғри маълумотлар тарқатиб, марҳум санъаткорнинг шаънини камситганликда айбланмоқда.

“Эзгулик” жамияти Дилнура Қодиржонованинг ўлимида полковник Матлуюбовнинг қўли борлиги ҳақида гапириб келади.

“Эзгулик” жамияти аввал ҳам Тошкент шаҳридаги бир қанча фуролик ишлари бўйича судларида Дилнура Қосимжонованинг сирли ўлими борасида тарқатган маълумотлари учун маҳкамага тортилиб, 200 минг сўм миқдорида жарима тўлаш ва матбуот орқали раддия бериш мажбириятини олган эди.

Жамият суднинг иккала мажбуриятини ҳам бажарди: 200 минг жарима ўрнига ташкилот мулки мусодара қилинди ва ўтган йилнинг 29 январ куни “Эзгулик” жамияти раддия ҳам эълон қилган эди.

“Эзгулик” фаоли Озодлик билан суҳбатда жамият суд қарорларини бажарган бўлсада, эндиликда уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани сабабини изоҳлар экан, буни миршабларнинг интиқоми ўлароқ баҳолади.

- Яқинда “Эзгулик” эълон қилган инсон ҳуқуқлари вазиятига доир йиллик ҳисоботида, милиция томонидан амалга оширилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кенг ёритилган. Балки ўша учун қасд олишмоқчидир. Дилнура Қодиржонованинг сирли ўлимида полковник Жамшид Матлубовнинг қўли борлиги айтилади. Қодиржонова Матлубовнинг иккинчи хотини бўлган. Жамият хонанданинг ўлими ҳақида тарқатган релизлари орқали бу борада кўп гапирган. Шунингдек, “Эзгулик” ўзбек милициясининг кирдикорлари борасида жуда кўп ёритган. Масалан, опа-сингил Соатовалар воеқаси, Зангиота қамоқхонасидаги зўрланган маҳбуслар воқеаси, қолаверса, миршаблар томонидан қўлланилаётган систематик қийноқлар, қонунбузарликлар ҳақида жамият кўп гапирган. Эндиликда улар биздан ўч олишмоқчи. Жамиятни жазолаш мақсадида унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиши керак, дейди “Эзгулик” фаоли.

“Эзгулик” жамиятининг 2008 йил 3 ноябрдаги хабарида айтилишича, 2007 йилда сирли равишда ўлган Дилнура Қодиржонова Ўзбекистон Ички ишлар вазири Баҳодир Матлюбовнинг укаси – ўша пайтда Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган Жамшид Матлюбовнинг иккинчи хотини бўлган.

Ўзбекистон матбуоти марҳум санъаткор Қодиржонова ўлими хусусида "санъаткорнинг юраги бехосдан тўхтаб қолган", деган хабарларни тарқатган эди.

Кейинчалик Дилнура Қодиржонова ўзини осиб ўлдиргани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Марҳум санъаткорнинг онаси Октябрхон Юсупова эса қизининг ўз жонига қасд қилмагани, уни ўлдиришганига шубҳа қилмайди.

Октябрхон Юсупова бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқ фаолларига мурожаат қилиб, ҳақиқат қарор топишига ва қизининг ҳақиқий қотиллари жазоланишига кўмаклашишни сўрайди.

Дилнура Қодиржонованинг сирли ўлими ҳақида хабар тарқатган ҳуқуқ фаоллари эса, бугунга келиб айбдорга айланаяпти.

Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро фуқаровий судининг ўтган йил 28 сентябр кунги қарорига кўра, Ўзбекистон ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовга ҳам Дилнура Қодиржонова ўлими борасида тарқатган маълумотлари учун туҳмат ва ҳақорат қилганликда айблаб, 100 минг сўм миқдорида жарима тўлаш ва матбуот орқали раддия бериш мажбурияти юклатилган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG