Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:58

БМТ Бош котиби Ливия хусусида чоралар кўришга чақирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ташкилотга аъзо давлатларни Ливиядаги қон тўкилишни тўхтатишда ёрдам бериш учун зудлик билан ҳаракат қилишга чақирди.

- Вазият ўта мураккаблигича қолмоқда. Бугун биз яна катта талафотлар кўрилган қонли тўқнашувлар юз бергани тўғрисида хабарлар олдик.

Шунингдек, инсон ҳуқуқлари кенг кўламда ва мунтазам равишда бузилаётгани ҳақида ҳам хабарлар олаяпмиз. Жазо кўрилмаган қотилликлар, ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар, тинч намойишчиларни ўққа тутиш, мухолифат аъзоларини қўлга олиш ва қийноққа солиш, хорижий миссионерлардан фойдаланиш шулар жумласига киради,- деди БМТ Бош котиби.

Сўнгги кунларда Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар ва ҳукуматга қарши намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувларда юзлаб, балки минглаб одам нобуд бўлгани тахмин қилинмоқда.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг махсус йиғилишида ҳам Ливиядаги вазият муҳокама қилинда.

26 феврал куни Хавфсизлик кенгаши томонидан Ливия борасида қабул қилинган резолюция эълон қилиши кутилмоқда.

Айни пайтда Вашингтонда президент Барак Обама маъмурияти Муаммар Қаддафий ва оила аъзоларига тегишли бўлган мулклар Қўшма Штатлар томонидан музлатиб қўйилганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG