Линклар

БМТ агентлиги Эроннинг ядровий дастурига оид янги маълумотга эга


Эроннинг Натанз шаҳридаги уранни бойитиш иншооти

Эроннинг Натанз шаҳридаги уранни бойитиш иншооти

БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги Эрон атом қуролини яратишга уринаётгани тўғрисидаги иддаолар ҳақида янги маълумотни қўлга киритганини билдирди.

Мазкур ташкилотнинг махфий ҳисоботида Эрон БМТ агентлиги билан ҳамкорлик қилмаётгани айтилган.

Ҳужжатга кўра, Теҳрон расмийлари Халқаро атом энергияси агентлигига уранни бойитишда янада замонавий ускуналардан фойдаланиш режаланаётганини маълум қилган.

Теҳрон уранни бойитиш дастуридан воз кечмагани сабабли БМТ томонидан Эронга қарши санкциялар жорий қилинган.

Халқаро атом энергияси агентлигидаги Эрон вакили Али Ашғар Султоний Ройтерс ахборот агентлигига Эроннинг ядровий дастури ҳарбий мақсадларни кўзлагани ҳақидаги иддаоларни “мутлақ соҳта” деб атади.
XS
SM
MD
LG