Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:35

Олима Нилуфарни ЮНЕСКО қўллайди


UN - Official flag of the UNESCO, generic
UN - Official flag of the UNESCO, generic

Ўзбекистонлик олима Нилуфар Мамадалиева “Илм-фандаги аёллар” халқаро дастури асосида 2011 йилда ЮНЕСКО молиявий қўлловига эга бўлган дунёдаги 15 аёлдан бири бўлди. У ўз тадқиқотларини дунёнинг энг нуфузли лабараторияларида давом эттириш имкониятини қўлга киритди.

Нилуфар Мамадалиева тиббий биотехнология соҳаси мутахассиси ҳисобланади. У Россиялик ҳамкасби, нейробиолог Татяна Лопатина билан биргаликда “Илм-фандаги аёллар” халқаро дастури танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда БМТ Янгиликлар маркази хабар берди.

ЮНЕСКО томонидан таъсис этилган мазкур дастурда дунёдаги 15 нафар олима аёлга ўз илмий изланишларини давом эттиришлари учун молиявий кўмак берилиши назарда тутилган.

БМТ Янгиликлар маркази тарқатган хабарда айтилишича, дунёнинг турли минтақаларида яшайдиган 15 олиманинг ҳар бирига ўз илмий изланишларини давом эттиришлари учун икки йил мобайнида 40 минг доллардан молиявий кўмак берилади. Бу эса олималарга, жумладан, Нилуфар Мамадалиевага тиббий биотехнологиялар соҳасидаги тадқиқотларни жаҳондаги энг нуфузли лабараторияларда олиб боришга имконият яратиб беради.

Бу 15 нафар олиманинг исми –шарифлари ЮНЕСКОнинг Париждаги штаб –квартирасида 2 март куни расман эълон қилинади.

Шунингдек, 3 март куни Парижда ЮНЕСКОнинг “Илм-фандаги аёллар” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтади. Бу йил мазкур мукофотга физика, кимё,биология, генетика ва физиология соҳасида тадқиқотлар олиб борган 5 аёл сазовор бўлган. Булар қувайтлик Фазо ал-Харафий, хитойлик Вивиан Винг Ва Ям, швециялик Анн Л Юийе, мексикалик Силвия Торрес Пеимберг ва америкалик Жулиан Бэнфилд. Исми зикр этилган олималарнинг ҳар бирига 100 минг долларлик миқдордаги мукофот берилади.
XS
SM
MD
LG