Линклар

logo-print

Ўзбек футболчиси Одил Аҳмедов Анжи жамоасида тўп суради


Tajikstan -- footbal ceremony in memory of Musob Sultonov, Dushanbe, 04Oct2010

Tajikstan -- footbal ceremony in memory of Musob Sultonov, Dushanbe, 04Oct2010

Пахтакор футбол жамоасининг ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Махачкаланинг Анжи клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.

Анжи жамоасининг интернет сайтида Аҳмедов жамоада ижара ҳуқуқи аосида ўйнаши маълум қилинган.

Аҳмедов Пахтакор таркибида икки марта Ўзбекистон чемпиони ва уч марта мамлакат Кубоги совриндори бўлган.

Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида илк бор 2007 йилда ўйнаган Аҳмедов шу кунга қадар 38та ўйинда қатнашиб олти марта рақиб дарвозасига тўп киритган.

23 яшар Одил Аҳмедов 2009 йилда журналистлар томонидан Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб тан олинган.
XS
SM
MD
LG