Линклар

Германия ва Британия Ливияга қарши “кескин” санкциялар қўллаш тарафдори


Ангела Меркел (ч) ва Дэвид Камерон

Ангела Меркел (ч) ва Дэвид Камерон

Германия ва Британия Ливиядаги режимга қарши “кескин” халқаро санкциялар қўллаш кераклигига келишиб олдилар.

Германия Канцлерининг матбуот хизмати Ангела Меркел ва Британия Бош вазири Дэвид Камерон “БМТ Хавфсизлик кенгаши имкон қадар тез фурсатда кескин санкциялар қабул қилиши керак” деган фикрда эканини билдирди.

Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий режимининг намойишчиларга нисбатан зўравонлигини тўхтатиш мақсадида БМТ Хавфсизлик кенгаши 26 феврал куни яна фавқулодда йиғилиш ўтказади.

Айни пайтда Италия Бош вазири Силвио Берлускони Қаддафи “Ливиядаги вазиятни назорат қилмаётган бўлиши мумкинлиги”ни айтди.
XS
SM
MD
LG