Линклар

Қозоғистон коммунистлари лидери президентликка иккинчи номзод бўлди


Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси 3 апрел куни муддатидан олдин ўтказиладиган президентлик сайловида иштирок этадиган иккинчи номзодни 26 феврал куни рўйхатга олди.

РИА "Новости" ахборот агентлиги хабарига кўра, Қозоғистон коммунистик партияси Марказий қўмитаси котиби Жамбил Аҳметбеков ўз номзодини қўллайдиган 700 минг кишининг имзосини тўплаган.

Президентликка номзодлар кўрсатиш муддати 21 феврал куни тугади.

Сайловда иштирок этиш учун ариза топширган 22 кишидан айримлари қонунда белгиланган бази талабларни бажара олмагани сабабли уларга рад жавоби берилган.

Марказий сайлов комиссияси Қозоғистонни 20 йилдан бери бошқариб келаётган Нурсултон Назарбоевни биринчи бўлиб президентликка номзод сифатида рўйхатга олган.
XS
SM
MD
LG